Каримов Зўравонлар Тўдасининг погон таққан бандитлари

 

Қуйидаги хабарни ўқир экансиз Каримов режимининг тўла тўкис БАНДИТЛАР ГУРУҲИГА  айланиб бўлганини гувоҳи бўласиз. Бу режим фақат совет тузуми даврида, Москва назорати остида қандайдир бир кўринишда “Ҳукумат” деган номга лойиқ эди. Ўшанда Ўзбекистон Россиянинг мустамлакаси бўлгани учун Тошкент Ҳукумати аслида Қўғирчоқ Ҳукумати эди. Чунки Ўзбекистон Ҳукумати Москва томонидан тайинланар, бошқарилар ва назорат қилинар эди.

Мустамлакаларда имкон қадар тартиб интизом сақлаш ва халқнинг зулмга қарши бош кўтаришини олдини олиш учун Москва вақти вақти билан ўзининг барча мустамлакаларида тозалаш ишлари ўтказиб турар, халқдан тушган мингта шикоятдан камида 10тасини текшириб, жиноятчиларга қарши чора кўрар ва шу йўл билан халқда “ҳақиқат бор эканку. Агар Тошкентдаги раҳбарлар ўз тизгинлари йўқотиб, босар тусарларини билмай қолсалар, уларни жиловлай оладиган Москва бор, СССР Бош Прокуратураси, Олий Суди бор, қолаверса Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Кенгашининг Политбюроси бор. Жилла қурмаса “Правда”, “Известия” деган газеталар бор. Ана ўшаларга бир шикоят қилинса бас, бу муттаҳамларга қарши дарҳол жазо кўрилади” мустамлака тузумига нисбатан ишонч яратишга уринар эди.

Аммо аслида Москвага адолат излаб ёзилган шикоятларнинг атиги бир фоизи текширилиб, қолганларига қўл силтанганлиги учун ҳам охир оқибатда Совет Иттифоқидек улкан ва қудратли давлат тўсатдан, бир неча ҳафта ичида ағдарилиб, ер юзидан йўқ бўлиб кетди.

 

Бугунга келиб эса бир пайтлар ана ўша Москва томонидан тайинланган, СССР ағдарилгач эса бу коммунист йўлбошчилар ўзларини мустақил ҳукуматмиз деб ҳисоблай бошладилар. Улар ўз ҳукуматларининг мустақиллигини(кўпчилик ўйлагандек ва уларнинг ўзлари эълон қилганидек мамлакатнинг мустақиллиги эмас) эълон қилишгач Ўзбекистонда кенг кўламли зўравонликлар бошланди.

Энг аввало халқнинг асл йўлбошчилари бўлмиш Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг ва “Эрк” демократик партиясининг энг жасур фаоллари Каримов бошлиқ Зўравонлар Тўдасининг қурбонларига айландилар.

 

Инсоният тарихидан маълумки, Тош даврида кичик қабилалар катта қабилалар томонидан бостириб олинган, кичик қабиланинг қаршилик кўрсатган эркаклари ўлдирилган, таслим бўлганлари қул қилинган, уларнинг аёллари ва қизлари зўрланган, қолганлари эса қуллар сафини тўлдирган.

Каримовнинг Зўравонлар Тўдаси ҳам ўзининг мустақил сиёсатини  айнан Тош Даври тактикасига асосан бошлади. Улар энг аввалига тарқоқ бўлган буюк миллатнинг кичик гуруҳларига тўсатдан ҳужумлар уюштириб, энг аввало уларнинг жасур йўлбошчиларини ўлдирдилар. “Бирлик”нинг жасур фаоллари Шавриқ Рўзимуродов, Миржалол Мирзаахмедов, Аҳмадхон Тўрахонбоевлар, “Эрк”нинг фаоллари Эломон Шукуров, Мирзо Ўринов ва Чўли Хидировлар Каримов тўдаси томонидан ўлдирилдилар. Ҳар икки ташкилотнинг раҳбарлари ҳаётига бу Тўда суиқасдлар уюштирди. Фақат тасодиф туфайли бундай суиқасдлардан Муҳаммад Солиҳ, Шуҳрат Исматуллаев ва Абдураҳим Пўлатовлар тирик қолдилар. А.Пўлатовга ўхшаганлиги учун адашиб калтак еган журналист Абдурашид Шарипов орадан бир неча йил ўтгач олган жароҳатидан ҳалок бўлди. Илк исломий фирқа бўлган “Ислом Уйғониш“партияси раҳбари Абдулла Ўтаев изсиз йуқолиб кетди.

 

Бундай суиқасдлар ва изсиз йўқотишлар халқни жунбушга келтиришидан чўчиган Каримов Тўдаси халқнинг қолган жасур йўлбошчиларини қамоқларга сола бошлади. Тинчлик йўли билан курашиш йўлини танлаган бу халқ жамоалари тиш тирноғигача қуролланган ва ўз қўлидаги Ҳукуматдан усталик билан фойдалаётган Зўравонлар Тўдасига қарши жиддий қаршилик кўрсата олмади. Натижада минглаб фаолларидан ажралди ва ниҳоят халқни ҳимоя қила олиши мумкин бўлган ягона кучнинг жонкуяр раҳбарлари чэт элларга қочиб жон асрашга мажбур бўлдилар. Акс ҳолда халқнинг улардан буткул ажралиб қолиш хавфи бор эди.

 

Халқнинг Қаршилик кўрсатиш кучларини ана шундай зўравонлик усуллари билан бостирган бу Каримов Тўдаси энди ўзлари эгаллаб олган ерларни талон тарож қила бошладилар, бунга қарши якка якка ҳолда бош кўтарган, бундай зўравонликларга қарши ўз норозилигини қайсидир бир кўринишда ифода этган инсонлар ё жисмонан, ё қамоқларга солиб йўқ қилина бошландилар.

Натижада бугунга келиб бу Зўравон Тўда ўзини босар тусарини билмай қўйган хавфли улкан кучга айланди. Қуйида келтирилаётган жиноят ана шу Тўда ҳар куни қилаётган юзлаб жиноятлардан бири холос.  

Қиссадан ҳисса шуки, халқ бугун яна қайтадан ўзининг Қаршилик ва Норозилик Ҳаракатини шакллантириши, уни кучлантириши, кейин эса уни Каримов бошлиқ Зўравонлар Тўдасига қарши буюк курашига оқ фотиҳа бериши керак.

Қуйидаги ахборотда бир муслима аёл бўлмиш Муҳаё Одиловага нисбатан Зўравон Тўданинг погон тақиб олган жиноятчилари Хўжамқулов Алишер, Алихонов Раҳмон, Эсонов А.А. ва Рўзматов Ш. деган иблислари қандай оғир жиноятлар содир этганликлари ҳақида ҳикоя қилинади. Улар бу аёлни аввалига ҳеч бир асоссиз ҳибсга олганлар, уни эри, Покистон фуқароси Али Шоҳни эса умуман изсиз йуқотганлар. Терговчи Хўжамқулов А. муслима аёлни сочларини кесиб ташлаган, 3 эркак қаршисида уни ялонғоч қилган, Рўзматов Ш. эса уни бир неча бор зўрлаган ва натижада маҳбус аёл ҳомиладор бўлиб қолган. Кейин ҳомилани бир оғир укол қилиш йўли билан туширишган ва маҳбуснинг касаллик варақасига у ҳеч қачон оғримаган касалликларни ёзиб қўйишган. Ушбу кунда бу жиноятларга қарши адолат излаётган Муҳаё Одилова халқаро ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда.

 

Ҳазратқул Худойберди

2011 йил 9-август

  

SOS! ОТКРЫТОЕ СООБЩЕНИЕ В МЕЖДУНАРОДНЫЙ СОВЕТ ЖЕНЩИН, В ЕВРОПЕЙСКИЙ
СОЮЗ И СПЕЦИАЛЬНОМУ ДОКЛАДЧИКУ ООН ПО ПРОБЛЕМАМ НАСИЛИЯ В ОТНОШЕНИИ
ЖЕНЩИН.


Уважаемые представители и эксперты вышеназванных организаций и представительств!


Учитывая Мандаты и компетенции вышеназванных организаций и представительств по вопросу насилия женщин,
Учитывая что Декларация о ликвидации насилия в отношении женщин является инструментом для предотвращения насилия в отношении женщин,
Прошу Вас срочно вмешаться в сложившуюся ситуацию в Узбекистане по факту физического и сексуального насилия Адиловой Мухаё гражданки
Узбекистана, 1971 года рождения, жительницы города Коканда.


Приводим на обозрение личное письмо Адиловой Мухаё:

«3 января 2006 года   меня арестовали сотрудники милиции, сначала возбудили уголовное дело по статье 166 <<Грабёж>> Уголовного Кодекса, а потом
переквалифицировали на статью 164
  <<Разбой>> часть 4 Уголовного Кодекса, хоть я не привлекалась и не была судима. Со дня ареста меня
27 дней держали в подвале Управления внутренних дел Ферганской области. Со стороны следователя УВД Ферганской области Хужамкулова
Алишера я подвергалась пыткам, избиениям, меня постоянно держали в подвале в одиночной камере в наручниках, мои ноги были в хлорированной
воде, следователь
  Хужамкулов Алишер отрезал мне волосы.


Руководил следствием начальник следственного отдела УВД Ферганской области Алиханов Рахмон. Во время обыска по приказу следователя
Хужамкулова меня раздели до гола трое мужчин, хотя я официально являюсь законной женой гражданина Исламской Республики Пакистан Али
Шаха с 16 сентября 2000 года.


До окончания суда меня содержали в следственном изоляторе
No. 11 в г.Коканде, начальником которой был Эсонов А.А. Эсонов А.А являлся
другом и родственником куратора УВД Ферганской области Рузматова Ш., который неоднократно насиловал меня в подвале этого изолятора. Через
некоторое время я стала чувствовать себя плохо, меня тошнило, были головокружения, я чувствовала что я беременна. Я забеременела после 8
месяцев ареста и у меня была 7-ми недельная беременность.


Меня срочно перевезли в СИ-10, а затем перевезли в женскую тюрьму УЯ-7, но перед отправкой мне сделали укол от которого у меня начальсь
сильное кровотечение, я потеряла ребёнка, потеряла много крови и состояние здоровья ухудшалось с каждым днём.


ГУИН Узбекистана скрыло мою беременность в заключении и насильное её прерывание, скрыло моё семейное положение и в графе <<семейное
положение>>
   в тюремных справках  ставили прочерк. На моё лечение ГУИН Узбекистана выделил 200 000 сумов, но диагнозы исказили -ОРВИ,
Аллергия, хронический гастрит, хотя у меня нигогда этих болезней не было.

После освобождения я стала писать жалобы на незаконный приговор, применения пыток и насилия, прерванную беременность, но сейчас вместо
расследования, власти Узбекистана вновь обвиняют меня в новом уголовном деле, я объявлена в розыск, посольство Пакистана
бездействуют в поисках моего мужа.


Прошу Вас помочь мне восстановить справедливость и нарушенные права, прошу помочь мне найти моего мужа».


Правозащитники Альянса считают, что
  Адилова Мухаё стала жертвой пыток и сексуального насилия в заключении и просят расследовать
вышеозначенные факты преступлений и
  произвола сотрудников МВД Узбекистана, а также просят содействия в предоставлении убежища для
Адиловой Мухаё для её спасения. Контактный телефон
   Адиловой Мухаё -+99890 955 14 00.

Елена Урлаева, лидер общественного движения <<Правозащитный Альянс
Узбекистана>>.
     Ташкент. Узбекистан. 8  августа  2011 года.