БУГУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда Каримовдан кейин ким Ҳокимиятга келади деган масала барча фуқаролар учун бирдек энг мўҳим масала бўлиб турибди.

Бу масала ҳам халқ учун, ҳам мансабдор шахслар учун, камбағалу бой учун, ҳокимият вакилию оддий ҳайдовчи учун, милисаю оддий деҳқон учун ҳам бирдек мўҳимдир.

 

Бугун Каримовга ворис бўлиш учун Ўзбекистонда Ворислар Гуруҳи ўртасида кураш бошланиб кетди. Бу ҳақда алоҳида мақола мана бу ерда чоп этилди( http://ihrsu.org/Voris.htm  ).

 

Эндиги масала ана шу Ворислар Гуруҳларини яхши ўрганиш, тахлил қилиш, ҳар бир Гуруҳнинг Ворисликка танлаган одами ким ва қандай инсон эканлигини халққа кўрсатиб бориш ва уларга қарши халқнинг ўз вакили бўлиши мумкин бўлган номзодларни таниб ва ўрганиб бориш мўҳим масаладир.

 

Ҳозир Рустам Иноятов/МХХнинг Гуруҳининг вакили Ворислар курашида 1нчи ўринда турибди. Бунинг сабаблари юқорида кўрсатилган мақолада айтиб ўтилган.  Айни Гуруҳ халқ учун энг ёмон Гуруҳдир.

 

Бу Гуруҳ вакилини ҳокимиятга келиши халқ учун Каримов сиёсатини янада ёмонроқ, янада зўравонроқ, янада ваҳшийроқ олиб борилиши демакдир.

 

Шу учун ана шу Гуруҳ вакилини аниқлаш ва уни кимлигини, қандай инсон эканлигини фош қилиш айни пайтда мўҳим вазифалардан биридир.

 

Бу ишда нафақат сиёсатда ва таҳлилий ишларда кучли ва тажрибали инсонлар, оппозиция вакиллари балки Ўзбекистондаги виждонли мансабдор биродарлар , турли туман соҳаларда Ҳукуматга яқин ишлайдиган биродарлар ҳам ўзларининг ҳиссаларини қўшадилар деб умид қиламиз.

 

Чунки Каримовдан сўнг Ҳокимиятга МХХ вакили келса бу ҳамма учун бирдек улкан фалокатлар кириб келишини англатади. Агар бугун МХХ давлатнинг бир идораси сифатида иш юритаётган бўлса, бу гуруҳнинг вакили Ҳокимиятга келганда бутун мамлакат бўйлаб МХХ сиёсати юритилади.

Бу дегани ҳамма инсонлар, уларнинг мансабию бойлигидан, гуноҳкорми ёки бегуноҳ, софдил ва тоза инсонми, бўлардан ҳам қатьий назар бирдек МХХннг қаттиқ назорати остига тушадилар деганидир.

 

Ана шунинг учун ҳам эркинлик ва озодликни қўмсаган, ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ҳурмат қилиниши истаган барча инсонлар бирдек ҳаракат қилишлари лозим. Фақат бугунни ўйлаш, бир амаллаб кун ўтказиш, бойлик орттириш билан машғул бўлган инсонлар! Огоҳ бўлинглар! Агар Сиз мамлакатдаги сиёсий воқеаларга бепарво бўлсангиз бир кунда, тўсатдан барча топганингиздан ҳам, озодлигингиздан ҳам ажралиб қолишингиз мумкин. Шу учун барча ФУҚАРОЛАРДАН КУНДАЛИК ҲАЁТДАГИ ВОҚЕАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ, жамиятда фаолроқ бўлиш, халқнинг бахт ва саодати учун курашаётган сиёсий ташкилотлар билан қизиқиш, уларнинг фаолиятларига аралашиш талаб қилинади!

 

Мамлакатда бўлаётган ишларга , айниқса сиёсий воқеаларга бепарво бўлманглар!

 

Ҳар бир инсоннинг ҳар бир сўзи улкан воқеаларга ўз таъсирини ўтказа олади. Океанлар томчилардан пайдо бўлган сойлар, сойлардан дарёлар, дарёлардан денгизларга қуйилганидан пайдо бўлганидек мамлакатдаги улкан сиёсий жараёнлар ҳам ҳар бир фуқаронинг томчи томчи айтган жавоҳир сўзларидан пайдо бўладиган сиёсатдан озуқланади.

ШУ САБАБДАН СИЗДАН ИЛТИМОСИМИЗ: ВОҚЕАЛАРГА БЕПАРВО БЎЛМАНГЛАР! ЖАМИЯТДА, ШАҲАР, ҚИШЛОҚ ВА МАМЛАКАТ ҲАЁТИДА БЎЛАЁТГАН БАРЧА ЖАРАЁНЛАРГА  ФАОЛРОҚ ҚАТНАШИНГЛАР.

 

СИЗЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНГИЗ МАМЛАКАТ РИВОЖЛАНИШИ, СИЗНИНГ ВА БОШҚА БАРЧА ИНСОНЛАРНИНГ ОЗОД ВА БАХТЛИ ЯШАШЛАРИНИНГ ГАРОВИДИР!

 

Барча биродарлардан бу хабарни ўз тармоқлари орқали таниш билишларига тарқатишлари шу куннинг мўҳим бир вазифасидир.

 

Ҳазратқул Худойберди

2014.01.10