Мамлакатда Фавқулодда Ҳолат эълон қилиниши лозим!

Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларида яшаётган фуқаролар диққатига!

 

Азиз биродарлар! Сизларнинг яшаш шароитларингиз ушбу кунларда борган сари оғирлашиб кетаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бундай вазиятда ҳокимият органлари зудлик билан вазиятни яхшилаш учун жиддий ҳаракатлар қилишлари, фуқароларнинг ҳаётларида бундай оғир шароитлар юзага келмаслиги учун зарур чора тадбирларни амалга оширишлари керак эди. Афсуски улар бундай фалокатли ҳолатларни олдини ололмаяптилар.

Энди вазият оғир ахволга тушганда улар жилла қурмаса фуқароларнинг бугунги қийинчиликларини енгиллатиш учун, асосий етишмовчилик сабаблари бўлган электр энергияси ва газ муаммосини ҳал қилиш масаласини Ўзбекистон марказий ҳукуматига ўта зарурий ва зудлик билан ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо сифатида кўтариб чиқишлари керак эди.

Аммо вилоят ҳокимияти вакиллари бу ишларни етарли даражада қилмаяптилар, улар фуқароларнинг талабларини на ўзлари ҳал қилиш имкониятига эга, на бу муамммоларни марказий ҳокимиятда етказишга қодир улар.

Шу учун сиз, фуқаролар, вилоят ҳокимиятларига биргалашиб махсус Мурожаатнома ёзинглар. Бу Мурожаатномада ўзларингни фуқаровий ҳуқуқларингни энг асосийси бўлмиш Яшаш Ҳуқуқи таъминланмаётгани, бу ҳуқуқни таъминлаш масаласи вилоят ҳокимияти томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, фуқароларга боғлиқ бўлмаган улкан муаммолардан учтаси, яъни электр, газ ва сув муаммолари ҳукуматнинг мутасадди ташкилотлари томонидан бажарилмаётгани учун халқ бу қийинчилардан қаттиқ азият чекаётганлигини таъкидланг.

Бу муаммоларни ечиш учун марказий ҳокимият зудлик билан Олий Мажлиснинг махсус йиғилишини чақириши ва ушбу муаммоларни фавқулодда муаммолар деб баҳолаб, уларни ҳал қилишнинг турли ечимларини топишларини талаб қилиш лозим.

Агар сиз, фуқаролар, ўз талабларингизни ҳокимият органлари олдига кескин қўймасангизлар бугунги куннинг фожеалари совуқнинг кучайиши оқибатида янада кучайиб кетиши ва азият чекаётганлар сони кескин кўпайиб кетиши мумкин.      

Ўз фуқаровий ҳуқуқларингизни доимий равишда талаб қилишни ўрганиб боринглар ва уларни ҳокимият вакилларидан доимий равишда кескин талаб қилинг азиз биродарлар! Сизлар қанча жим турсанглар улар шунчалик хурсанд бўладилар ва сизларнинг муаммолари билан бош қотиришдан ўз ташаббуслари билан бирор иш қилмайдилар. Улар ё юқоридан буйруқ билан ишлайдилар ёки халқ кескин талаб қилса ишлашга мажбур бўладилар ҳолос.

Айни пайтда Марказий ҳокимият ўзининг мамлакат фуқаролари ҳаётида юзага келаётган улкан муаммолари ҳал қила олмаётганини тан олиб, давлатлараро халқаро ташкилотлар(Дунё Банки, Халқаро Ривожланиш банки, БМТ ва ҳоказолар)га ёрдам сўраб мурожаат қилиши лозим. Шу билан бир қаторда таркибида турли туман касблар бўйича етук  мутахассислар бўлган Ўзбекистон демоктарик мухолифати вакилларини бу муаммоларини ечишга қатнашишига имкон берилиши ҳақида ҳам ўйлаб кўришлари керак.

Халқ бошига иш тушганда ҳамма бир жону бир тан, аҳил бир миллат сифатида ҳаракат қилсагина ҳар қандай оғир муаммоларни ҳал қилса, уларга турли туман ечимлар топса бўлади.

Бутун дунёда, миллатлар ва халқлар бошига оғир муаммолар тушганда айнан ана шундай йўллар билан ҳаракат қилинади ва фақатгина фуқароларининг барча вакиллари муаммоларни ечишга қатнаша оладиган жамиятлардагина бу муаммолар ҳал қилиниб, ўша жамият фуқаролари бахтли ва фаровон ҳаёт кечирмоқдалар. Бунга мисоллар жуда ҳам кўп.

Ана шу дунё тажрибаларидан келиб чиқиб, фаросат, билим ва ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилинса Ўзбекистон фуқаролари ҳам ўз ҳаётларини қисқа муддатлар ичида яхши йўлга қўя олишлари мумкин. Аммо бу ердаги энг асосий муаммо -  бу Ўзбекистон ҳукуматининг бугунги кундаги улкан муаммоларга етарли дааражада эътибор бермаётганлиги, мухолифат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг таклифларига ва ниҳоят фуқароларнинг талабларига эътиборсизлик қилишидир.

Бугунги кунда Марказий ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг ушбу муаммоларга бундай эътиборсизлик қилишлари – бу ўз фуқароларига нисбатан оғир жиноий ҳаракат кўринишини олмоқда. Фуқаролар бошига тушган оғир муаммоларга кўз юмиш уларни янада оғирлаштиради холос. Шунинг учун бугун миллатнинг барча вакиллари – фуқаролар, ҳокимият ва мухолифат вакиллари бир жону бир тан бўлиб ҳаракат қилмоқлари, ҳокимият органлари эса фуқароларга зудлик билан турли туман ёрдамларни ташкиллаштирмоқлари лозим. Улар масалаларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий томонларига чуқур эътибор беришлари керак.

 

Бу муаммоларни ечишнинг йўлларидан бири бу зудлик билан мамлакатда Фавқулодда Ҳолат эълон қилишдир. Кейин эса Фавқулодда Ҳолат даврида оғир муаммоларни ечиш учун фуқаролар ва ҳокимият вакилларидан ташкил топган Фавқулодда Миллий Комиссия тузилиши мақсадга мувофиқдир. Бу Комиссия таркибига турли соҳаларнинг мутахассислари бўлган шахслар фуқаролар йиғинлари ва ҳокимият томонидан тайинланиши керак. Бу шахслар таркибида Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари ҳам бўлишлари мақсадга мувофиқдир чунки уларнинг ичида турли соҳаларнинг етук мутаҳассислари бор ва бугун уларнинг турли соҳалардаги кучли билимлари ва тажрибалари энг зарур бўлган нарсалардан биридир. Айни пайтда бу Комисссия таркибига ҳар бир вилоятдан Фуқаролар Йиғинида сайланган халқ вакиллари ҳам иштирок этишлари лозим. Ана шунда мамлакатнинг барча муамммоларини халқ ўз вакиллари ўз кучлари билан, биргаликда ҳал қилиш имконига эга бўладилар.          

Азир ватандошлар. Бугун бизларнинг барчамиз мамлакатда юзага келаётган муаммоларни ечишда биргалашиб ҳаракат қилишимиз лозим. Биз, Ўзбекистон демократик мухолифати кучлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ҳамиша сиз билан биргамиз ва мавжуд муаммоларни ечишда сизлар билан елкама елка турамиз. Фақат  бирлашган ҳолдагина, ҳамжихатлик билан иш юритгандагина биз фуқаролар олдида турган муаммоларни ҳал қила оламиз.

Қуйида барча вилоятларнинг ва марказий ҳокимиятнинг айримларининг номлари ва адреслари келтирилган. Сиз дадил равишда улардан ўзларингни фуқаролик ва конституцион ҳуқуқларингизни талаб қилинг!

 

Ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти раиси

2011 йил 20-ноябр

 ----------------------------------------------------------------

Самарқанд вилоятии ҳокими Зойир Мирзаев,
Самарканд ш. Кўк-сарой майдони 1-уй, 140100 тел: 235-03-42
e-mail:
hokim@samarkand.uz,

Дусматов Салимжон,Самарқанд Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Самарканд ш. Кўк-сарой майдони 1-уй, 140100 тел: 233-11-75
e-mail:
salimjon.dusmatov@samarkand.uz 

Алиходжаев Алимджан Акмалович, Вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Самарканд ш. Кўк-сарой майдони 1-уй, 140100 тел: 233-53-86
e-mail:  
alimdjan.alixodjaev@samarkand.uz  

Нурқулов Абдумажит Алибекович,Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги, аҳоли пунктларини кўркамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
Самарканд ш. Кўк-сарой майдони 1-уй, 140100 тел: 235-10-62
e-mail:  
abdumajit.nurqulov@samarkand.uz  

Yаngibaev Baxadir Yаngibaevich

Manzil: 230100, Qoraqalpog’iston Respublikasi, Nukus shahri G’arezsizlik ko’chasi 50 uy.

Telefon: 8 (361) 222-15-68 Faks: 8 (361) 222-26-46

Elektron pochta: info@sovminrk.gov.uz

Qoraqalpog’iston shahar va tumanlari buyicha adreslar man bu erda bor:

http://sovminrk.gov.uz/lang/uz/sovmin/predsedatel/

Andijon viloyati: Hokimi: Usmanov Ahmadjon Tugilovich
E-mail:
info@andijan.uz , Murojatlar uchun telefon: 8 (374) 222-30-31 qabulhona@andijan.uz

Jizzax viloyati hokimi
ISMAILOV SAYFIDDIN UMAROVICH

E-mailinfo@jizzax.uz
Murojaatlar uchun telefon:  8(372)226-30-33

Qashqadaryo hokimi Zayniev Nuritdin
Manzil: Qarshi shaxri, Mustakillik maydoni 1-uy Telefon: 8(375)221-12-88
Faks: 8(375)221-12-88, E-mail: N.Zayniev@qashqadaryo.uz Qarshi shahri, Mustaqillik Maydoni,1, Telefon: 8(375)221-12-88, 221-03-81 Faks: 221-13-40, Veb-sayt http://www.qashqadaryo.uz , Elektron pochta info@qashqadaryo.uz

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ. Турдимов Эркинжон Оқбутаевич – Навоий вилояти ҳокими,Телефон: 225-9220, Факс: 223-7125,E-Mail: info@navoi.uz

Namangan viloyati hokimi ЮСУПОВ
Баходир Турсунович
,
A.Rahimov 57, Namangan, E-mail: info_hok@namangan.uz ,Tel: 226-42-25

Сурхондарё Вилоят ҳокими Жўраев Туробжон Икромович, Манзил:Термиз ш., Ат-Термизий майдони 1 уй Телефон: 2227075,Факс: 2227019 E-mail: hokim@surxon.uz

Sirdayo hokimi Ashurmatov Oybek Shodmonqulovich, Manzil: 120100, Guliston shahri, Mustaqillik ko'chasi, 60-uy, Telefon: 8 (367) 225-3431 Faks: 8 (367) 225-0778
E-mail:
shokim@uzpak.uz , OAshurmatov@sirdaryo.gov.uz

Toshkent viloyati  hokimi Xolmatov Rustam Qurbonnazarovich

Manzil: Toshkent shahar, Mirobod tumani, Amir Temur xiyoboni 17 uy  
Telefon: 8 (371) 233-1815        E-mail:
hokim@uzmail.net

 FUQAROLARNING MUROJAATLARI UCHUN.Manzil:  O'zbekiston Respublikasi, 100060, Tоshkеnt shаhar,  Amir Temur shoh ko`chаsi, 17 uy
Telefon: 8 (371) 233-79-59 , E-mail: 
nazarov_m@uzmail.net
Mas`ul: Nazarov Maxmud Axmadovich

FARG'ONA VILOYATI HOKIMI Nematov Hamidjon Xoliqovich

Adres:150100 Farg`ona sh. А.Navoi 15. Tel. 8(373)224-21-65,
Murojaat uchun xizmat:
vil_hokimiyat@ferghana.uz

Хоразм вилояти ҳокими ОЛЛАБЕРГАНОВ Оллаберган Хаитбоевич
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100, тел: 224-40-96
E-mail:
hokim@xorazm.uz

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович

  Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази - Музафаров Саидакром Сухбатович

   Тел.:    239-05-48, 239-05-68б,   Факс.:  233-13-41, 233-76-46

   e-mail: info@tashkent.uz.Манзил: Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 3

Ўзбекистон Президентининг электрон адреси: presidents_office@press-service.uz ,

Ҳокимиятнинг интернет саҳифаси: http://gov.uz/uz/government/

Ўзбекистон Конституцион Судига мурожаат қилиш портали: http://www.gov.uz/uz/feedback.php

....................................................................................................................

O'zbekiston Respublikasi Bosh Prokuraturasi: 100047, Toshkent shahri, Akаdеmik Yahyo G`ulоmоv ko`chаsi, 66
Telefonlar: +998 (71) 233-8208, +998 (71) 233-2429
Veb-sayt:
www.genprok.gov.uzhttp://www.gov.uz/externallink.gif

Адрес:100047, Республика Узбекистан г. Ташкент, академик Я.Гулямов кўчаси, 66. Телефон: 8(371) 233-82-08, 233-24-29

Бош прокурор Кадыров Рашитжон Хамидович.
(Государственный советник юстиции 1-класса)

...................................................................................................................