Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муқаддас вазифадир!

Бизга етиб келган хабарларга қараганда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 211 мактаб директори Мансурова Зулхумор энди биринчи синфга бормоқчи бўлган Машуров Муҳаммадни мактабга қабул қилишдан бош тортган.
Ўзининг бундай ҳаракатлари билан мактаб директори аввало Муҳаммаднинг мактабга бориш ҳуқуқини, кейин эса унинг инсоний ҳуқуқларини поймол қилган. Ёш гўдакка онасининг руҳий касаллигини рўкач қилиб унинг мактабда ўқишига тўсқинлик қилиш билан директор Мансурова Зулхумор Ўзбекистон Конституциясининг 13, 14,16,18,19,24,41 ва 45 моддаларини қўпол равишда бузган.
Ўзининг бундай ноқонуний ҳаракатлари билан мактаб директори Мансурова Зулхумор Ўзбекистон қонунларини, Конституция моддаларини ва ўзининг асосий вазифаларидан бири бўлган болалар ҳуқуқларини билмаслиги ва уларни ҳурмат қилмаслигини ошкора намойиш қилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Ўзбекистон Маориф вазирлигидан Машуров Муҳаммаднинг мактабга бориш ҳуқуқини тўлиқ таъминланишини ўз назорати остига олишини сўрайди.

Айни пайтда Маориф вазирлигига Ўзбекистоннинг барча мактабларида директорлар ва барча ўқитувчиларнинг Ўзбекистон қонунлари
ни, Конституцияни ва Ўзбекистон Ҳукумати имзолаган(1994й.июль) Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро Шартномани жиддий ўрганишлари бўйича зарур бўлган барча тадбирий чораларни кўришни таклиф қилади.

Болаларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари муқаддасдир ва уларни ҳурмат қилиш, болалар ҳуқуқларини Ўзбекистон қонунлари ва Халқаро шартномаларда кўрсатилганидек таьминлаш барча фуқароларнинг ва айниқса мактаб ва боғча мулозимлари, ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг энг асосий вазифаларидан биридир. Бу ишларни Ўзбекистон Маориф вазирлиги ўзининг кундалик вазифаларидан бири деб ҳисоблаши лозим.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Ўзбекистон болаларининг ҳақ ва ҳуқуқлари қай даражада таьминланишини ўзининг доимий назорати остида ушлаб туради ва бу ҳуқуқларнинг бузилишига қарши курашни Жамиятнинг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.



Ҳазратқул Худойберди
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президенти
2011.08.04
Қуйида Инсон ҳуқуқлари курашчилари Альянсидан олинган хабар
............................................................​..............................​..............

SOS
!!! ПОМОГИТЕ МУХАММАДУ ПОЙТИ В ШКОЛУ!
Директор школы
No. 211 в МирзоУлугбекском районе г.Ташкента Мансурова Зульхумор не принимает в данную школу Машурова Мухаммада, который должен пойти в первый класс. . Родной матери Мухаммада Машуровой Лиле помогают воспитывать ее сына брат Машуров Мансур и правозащитница Елена Урлаева, проживающие вместе в одной квартире.

С мая данного года до настоящего времени Машуровы и Урлаева ходят за директором для сдачи документов в школу, однако директор Мансурова находит причины и не принимает документы.
Так было и сегодня, Мансурова сказала, что мать Мухаммада является не нормальной, поэтому необходимо его дяде Машурову Мансуру оформить опекунство. Но фактически Машурова Лиля не состоит на каком либо учёте и официально является дееспособной. Из-за очередного отказа в учебе у Машурова Мухаммада резко ухудшилось состояние здоровья, он нервничает, что его никогда не возьмут в школу.

Директор Мансурова запретила также Елене Урлаевой входить на территорию школы, так как ранее Урлаева писала на неё жалобы за принуждение учеников подметать улицы во время учёбы.
Сегодня Елена Урлаева поехала в министерство народного образования и стала пикетировать с требованиями принять меры на произвол Мансуровой Зульхумор. Через несколько минут Елену Урлаеву окружили несколько милиционеров, которые записали требования и вызвали представителей данного министерства. Министерские работники проверили документы и сразу связались по телефону с директором Мансуровой и также поручили ей принять Мухаммада в школу 4 августа этого года.

Пикет закончился результативно, работники министерства и директор Мансурова не желали фотографироваться.

Пресс-центр Альянса. 3 августа 2011 года Ташкент. Узбекистан.
лидер общественного движения <<Правозащитный Альянс Узбекистана>>.Ташкент. Узбекистан. 31 июля 2011 года.