Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти ҚАРОРИ

 

Шу кунларда Абдужалил Бойматов ўз атрофида кичик бир гуруҳ тузиб Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Қурултойига ва унинг барча аъзоларига қарши ўта ҳурматсизлик кўрсатишлари ва Жамият Низомининг бир неча моддаларини қўпол равишда бузганликлари ҳамда Жамият ичида бузғунчилик ва бўлиниш ишлари олиб боришга уринганлари сабабли Абдужалил Бойматов ва Юсуф Расуловлар Жамият аъзолигидан чиқариладилар.

 

Бу бузғунчиликларга турли сабабларга кўра аралашиб қолганликлари фақатгина А.Бойматов гуруҳи номидан чоп этилаётган ахборотлар орқали билдирилаётгани аммо уларнинг ўзларини номидан  ана шу бузғунчиликларга ўз ихтиёрлари билан аралашганликларини исбот қиладиган ахборот олинмагани учун Носир Зокиров, Зоҳиджон Зокиров, Нодир Ахатов ва Башорат Эшоваларга қаттиқ огоҳлантириш эълон қилинади.

 

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Президенти

Ҳазратқул Худойберди

2011 йил 27-июл