Ўзбекистон ўзининг 20 йиллигини инсон ҳуқуқларига қарши жиноятлар қилиш билан нишонламоқда

”Шону шараф келгай юртга бўлса қонун ҳукмрон,
Бахтсизлигу қайғу келар бўлса ношуд ҳукмрон»
.
                                       Немис халқпарвар ёзувчиси. 1621й.

2011й. 1 сентябрда Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 20 йиллигини нишонлайди, аммо Ўзбекистон фуқаролари кайфиятлари байрамона эмас, чунки давлат тепасида ноқонуний ўтирган президент Каримов бошчилигидаги бу ҳукумат 20 йил давомида инсонларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини тинимсиз равишда поймол қилиб келмоқда.


Диктатор Каримов ва унинг тўдаси - Шавкат Мирзияёв, бир неча одамлар ва болаларнинг қотили, Зокир Алматов, Рашид Қодиров, Баходир Матлубов, ҳокимлар, вазирлар 20 йил давомида давлатни авторитар усулда бошқариб келмоқдалар.


Бу давр ичида мухолифат вакиллари, инсон ҳуқуқлари курашчилари, журналистлар, мусулмонлар, турли бошқа миллат вакиллари, Қирғизистонлик қочқинлар, ўз ҳақ ва ҳуқуқларини талаб қиладиган фуқаролар доимий равишда ҳукуматнинг таъқиб ва тайзиқларига дучор қилинмоқдалар

Ўзбекистонда қашшоқлик, ночорлик, ишсизлик, давлат хазинасининг бўшлиги, ишчи ва хизматчиларнинг кичик миқдордаги маошлари, уларнинг эса ўз вақтида тўланмаслиги ва ҳокимият вакилларининг зўравонликлари кузатилиб борилади.

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш йўлида юридик қаршиликлар бор ва улар асосан юридик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда қўллашга уринишда яққол намоён бўлади.

Судьялар, прокурорлар, ҳокимлар, вазирлар ва милиционерларга тегишли кўп қаватли уйларни кузатиш мумкин.

2005 йил Андижонда тинч намойишга чиққан одамлар ўққа тутилдилар, улар орасида болаларнинг жасадлари бор эди ва ҳукумат одамлари ўз жиноятларини халқдан яшириш учун бу жасадларни яширдилар.

 

Ўзбекистон инсонларни қийнашлар билан, аёлларни қамоқхоналарда зўрлашлар билан, маҳбусларни қийноқларга солишлар билан, болаларни пахта далаларида мажбуран ишлатиш билан, жазоловчи психиатрия хизмати билан, аёлларни мажбуран операция қилиб туғмайдиган қилиш билан, соғлиқни сақлаш органларининг зўравонликлари билан, болаларнинг ўлими билан, ногиронларнинг ҳимоясизлиги билан, кўплаб жойларда тоза ичимлик суви йўқлиги билан, ҳаддан ташқари кўп (71та) жазони ўташ колониялари, фуқаролар орасидаги касалликлар сони, ҳаддан ташқари кўп милиция постлари билан ва ҳаддан ташқари кўп меҳнат муҳожирлари билан бутун дунёга машҳурдир.



Альянс матбуот маркази. 26 август 2011 йил.Тошкент. Ўзбекистон.

Таржимон Ҳазратқул Худойберди (Мақоланинг асл нусхаси бу ерда: http://ihrsu.org/RUSSIAN/Nezavisimost_otmechaetsya.htm ).