Ўзбекистон қийноқлар мамлакати

Ўзбекистон Республикаси ўзининг қийноқлар мамлакати эканлигига тан бериб бўлган кўринадики, танқидлар ва фактлар ҳам унга бирор таъсирини ўтказмай қўйди. Бугунги кунларда ҳам сиёсий ва диний сабаблар билан қамоққа ташланган мамлакат фуқароларига жазони ижро этиш муассасаларида қийноқлар қўлланиши давом этмоқда. Жазо колониялари мусулмон бўлгани учунгина хўрланаётган одамлар билан тирбанд бўлиб қолгани ҳам айни ҳақиқат бўлсада, бироқ дунёда мусулмон бўлган инсонларга қарши бошланган дабдабали курашлар уларнинг озод этилиши йўлини тўсиб келмоқда.

Аввалига Ўзбекистон мусулмонлари нашафурушликда айбланиб қамоққа ташланган бўлса, эндиликда улар конституцион тузумга тажовуз қилганлар, террорчилар бўлиб чиқмоқда. Ваҳоланки, улардаги диний илм ҳам, қўлларидаги Қуръон ҳам хавфлик қурол эмас. Негадир Ҳукуматимиз улардан Азроилдан қўрққандек қўрқади. Ёки уларнинг номларини булғаш билан режим ўзини дунёга халқ ҳокимиятини тамсил этувчи кучдек кўрсатишга уринмоқдами?

Тиш тирноғигача қуролланган бу режим инсониятга қарши жиноятни бемалол амалга ошираяпти ва ҳозирча унга таъсир ўтказа оладиган кучнинг ўзи мавжуд эмас.

Қуйида эса бир онаизорнинг Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Қашқадарё вилоят бўлимига қилган мурожаати. 2003 йилдан бери қамоқда сақланаётган фарзандини бориб кўриб қайтган она аризаси. Уни асл ҳолида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ариза 1 бўлим                       Ариза 2 бўлим                    Ариза 3 бўлим