Диктатурага қарши кураш жараёнидан лавҳалар

“Оқ терак, кўк терак, биздан сизга ким керак?”

Бу дунёда шундай инсонлар борки, улар бир умр ўзга номлар остида яшашга, ўзгалар номидан ҳаракат қилишга ва ўзларини ҳамиша фақат яхши қилиб кўрсатишга ўрганиб қолишган.

Одамнинг ўзгаларга ўзининг фақат яхши томонини кўрсатишга уриниши аслини олганда ёмон нарса эмас аммо бу ерда бир ишкал бор: Яхши томонингни кўрсатар экансан ўзингни аслан қандай инсон эканлигингни, қандай камчиликларинг борлигини эслатиб ўтишни ҳам унутма. Сабаби – сени ёмон қилиқларингни билган ўзгалар сени ўша қилиқларингни уйғотмасдан, жиғингга тегмасдан ўзларига ҳам, сенга ҳам яхшилик қилиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳар қандай инсон, гуруҳ, ташкилот ва ҳокимият ўзининг асл башарасини эртами кечми барибир ошкор қилишга мажбур. Ўзининг асл башарасини халққа очиқ юз билан кўрсатмаган инсон, гуруҳ, ташкилот ёки ҳокимият органларини уларнинг қилмиш-қидирмишлари фош қиладилар. Инсонлардан фақат сабр тоқат билан уларнинг ҳатти ҳаракатларини кузатиб бориш талаб қилинади холос.

 

Кўпчилик ўзбекистонликлар ва ҳатто хорижий давлатларнинг сиёсатчилари ва журналистларини кўп йиллардан бери Ислом Каримов диктатурасининг қоқ марказидан олинган энг сўнгги сир асрорларини фош қилиш орқали ўзини Ўзбекистон Wikileaksi сифатида кўрсатиб келаётган “Усмон Ҳақназаров” номи остидаги гуруҳ тўсатдан фош бўлиш арафасига келиб қолди.

 

Эсингизда бўлса керак, биринчи, иккинчи синф ўқувчиларини танаффус пайтларида ўқитувчилар “Оқ терак, кўк терак”ўйинига ўргатар эдилар. Унда синфни икки гуруҳга бўлинар, ҳар бир гуруҳдагилар бир бирларини қўлларини ушлаб саф тортардилар ва бир бирларига қарши гуёки икки қўшиндек қараб турардилар. Кейин бир гуруҳдан қарши гуруҳдаги бировни танлаш буюрилар эди. Шунда бу гуруҳ баланд ва жўр овозда қаршиларида турган гуруҳга қараб:

 

-           Оқ терак, кўк терак. Биздан сизга ким керак?!- деб ҳайқирар эди.

 

  Эндиги навбат қарши гуруҳга ўтар ва улар ўз қаршиларида турган гуруҳ ичидан бир вакилни танлашлари керак эди. Масалан,

-          Оқ терак, кўк терак. Сиздан бизга Аҳмад керак! – деб жавоб қайтаришар эди.

 

Эндиги навбат бу тарафдаги бечора Аҳмадга келар эди. Унинг ўртоқлари Аҳмадни қўйиб юборишар, у эса аввал орқага сал тисланиб, худди хўроздек қанотларини ёйиб, кейин шиддат билан ўзини олдинга отар, жони борича югуриб қарши тарафда бир бирларини қўлларини маҳкам ушлаб ўтирган гуруҳнинг занжирини ёриб ўтиш учун бор кучи билан ўзини уларга урар эди. Ана ўшанда агар у “душман”занжирни узиб ўта олса истаган бир асирни ўзи билан олиб ўз гуруҳига ғалабадан ишшайган ҳолда, ўртоқларининг шодиёна шовқин сурони остида виқор билан мағрур қайтиб келар эди. Бечора асир эса энди янги гуруҳ сафига қўшилиб ўзининг эски ўртоқларига қарши курашишга мажбур бўлар эди.

Аммо иши юришмай, Аҳмад “душман” занжирини ёриб ўта олмаса у ҳолда ўзи уларга асир тушар ва уларни хизматини қилишга мажбур бўлар эди.

Шундан сўнг навбат қарши тарафга келар ва улар ҳам:

-          Оқ терак, кўк терак. Биздан сизга ким керак?! Деб ҳайқирар эдилар.

 

Ўйин шу тариқа давом этаркан энг сўнггида ғалабага энг кўп асир олган томон эришар эди.

 

Сўнгги пайтларда “Усмон Ҳақназаров” гуруҳининг иш услуби менга нечундир ана шу болаликдаги “Оқ терак кўк терак” ўйинини эслатди. Аммо бу ўйин аввалига қизиқ бошланган бўлсада кейинчалик фақат бир томонга ўйинга айланганлиги, фақат бир томонга танлаш имконияти берилгани ва доимо бир одам танлагани туфайли тўсатдан ўз аҳамиятини ҳам, оҳанграбосини ҳам йўқотди. Нафақат катталарнинг жиддий иш услубларида балки болаларнинг ўйинларида ҳам софдиллик, адолат ва турли туманлилик бўлмаса ўша иш услуби ҳам, болалар ўйини ҳам бир пасда касод бўлиши мумкин.

 

Ўзининг сўнгги мақоласида (http://fb.me/2PXtTXFRy ) “Усмон Ҳақназаров” гуруҳининг тўсатдан бир эмас балки бир неча таниқли журналистларга ташланиши ва бир инсонни қайта қайта улуғлаши уларнинг болаликда адолатли ва софдил “Оқ терак, кўк терак “ ўйинини ўйнамаганликларини кўрсатди.

     

“Касални минг яширма, ошкор этар иситма”.

Кўп огоҳлантиришларга қарамасдан “Усмон Ҳақназаров” гуруҳининг бир сиёсий инқирозга учраган ва шумликлар ботқоғига ботган инсонни қутқараман деб тинимсиз уриниши, уни ботқоқда типирчилаб ётганини кўпчиликдан яшириб, уни курашчиларнинг бир етакчиси сифатида тақдим этишга уринишлари тўсатдан бир нарсани фош қилиб қўйди.

 

“Хўш, нега бу гуруҳ оддий ҳақиқатни инкор қилаяпти? Нега улар қорани оқ қилиб кўрсатишга бу қадар қаттиқ уринмоқдалар? Ким бу ғирром ўйиндан манфаатдор?”

 

Мен ана шундай ўйлар гирдобида қолар эканман бу саволларга жавоб излай бошладим ва тўсатдан бир гуруҳ инсонларнинг Twitter ва Facebookда айни масала атрофидаги мулоқотларига кўзим тушиб қолди:

 

Максим Бейлис@maxbeylis @bukharbaeva @dan_ferghana А Хакназаров и Салих -одно и то же лицо?

 

 

Daniil Kislov@dan_ferghana @maxbeylis @bukharbaeva "А Хакназаров и Салих -одно и то же лицо?" - да кто бы знал. Но они обиделись на само предположение об том...

 

Galima Bukharbaeva@bukharbaeva  @dan_ferghana @maxbeylis Тоже хочу что-то написать под этим ником, и тогда это будет не одно лицо, всечлены клуба должны писать иногда от УХ

 

·  AHMADxon@AxmadxonUSA  @dan_ferghana @13viva @maxbeylis @bukharbaeva "Штирлиц никогда не был так близк к провалу.." Не знаю Я давно наблюдаю этих ребят из УХХ.НДУ

·  AHMADxon@AxmadxonUSA  @dan_ferghana @13viva @maxbeylis @bukharbaeva Есть вопрос! А зачем Им (У.Х) говорит то что говорит Салих против тех кто не согласен с Ним!!

 

·  AHMADxon@AxmadxonUSA @dan_ferghana @13viva @maxbeylis @bukharbaeva Не знаю, но про агентов Снб везде так и так, думаю субъективный взгляд и только. Думают что кроме НДУ не кому бороться с режимом?! Полный Бред! Салих до сих пор застрял в 90х годах

 

Kamoliddin Rabbimov:Бугундан бошлаб, мен узимни "Ўзбекистон ҳалқ харакати" ва унинг бошлиғи Мухаммад Солих учун душман эканлигимни билдим, ва бу холат инобатга олинди. ЎХХ менга буҳтон ва тухмат қилди, Аллоҳ шоҳид! Улар тутган йўл - бу шантаж йўли. Уларга Аллоҳнинг азим лаънатлари бўлсин! Аллоҳнинг лаънатлари бўлсин! Аллоҳнинг лаънатлари бўлсин! Омин! Уларнинг менга бўҳтон ва тухмат қилаётганини эрта, индин ва кейинги кунларда батафсил шарҳлайман.

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

Агар юқоридаги гаплар рост бўлса бу бир эмас икки фожеани англатади.

1нчи фожеа: Кўпчилик умид қилган ва “Диктатуранинг қоқ юрагида ўзимизнинг одамлар бор экан” деган ишончни дарз кетишига олиб келади.

 

2нчи фожеа: Демократик оппозиция вакилларига нисбатан ишончсизлик ва умуман режимга қарши курашаётганларнинг сафларида ҳам номи улуғ аммо супраси қуруқлар борлиги жаҳолатга ботган диктатурага қарши умумий кураш сафларига ортиқча зарба беради.

 

Аммо бу ерда бир ёруғлик ҳам бор. Агар бу гаплар рост чиқса ўша нопок раҳбарга эргашган кўпчилик содда курашувчилар ниҳоят тўғри йўлга чиқиб оладилар ва демак кураш сафларимиз яна кенгаяди ва кучланади.

 

Ҳазратқул Худойберди

2013 й.5-декабрь