Ислом Каримовнинг вориси бўлиш учун ҳокимият гуруҳларининг ўзаро кураши.

Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримова ва айрим олий ҳокимият вакилларини чиқишларини ўқир экансиз даставвал сизда бу очкўз опа-сингиллар ҳамда амалдорлар ўртасидаги ўзаро жанжаллар деган фикр туғилиши мумкин.
Аммо бу ерда ўзининг сув ости тошлари бор. Менинг фикримча, бу жанжалларнинг асосий сабаби ҳар бир томоннинг Ислом Каримовни вориси бўлиш учун ўзаро курашлари оқибатидир. Бу курашнинг асосий мазмуни ҳар бир томоннинг ўз рақибига қарши президентнинг ғазабини имкон қадар қаттиқроқ чиқаришга уринишдадир.

Эсингизда бўлса, яқин вақтларгача Гулнора ўзини отасининг ягона вориси деб ҳисоблар, ўз қўл остига беҳисоб бойликларни тўплаб, турли-туман ҳукумат идоралари нари турсин, ҳатто отаси билан ҳам ҳисоблашмай қўйган эди.

Президент тўнғич қизининг бундай кескин, қўпол ва очкўзларча ҳаракатлари кўпчилик олий мансабдаги амалдорларга ёқмади.
Ислом Каримовдан кейин бундай очкўз ва жоҳил аёлнинг ҳукуматга келиши ўзлари учун умуман қабул қилиб бўлмайдиган бир ҳолат деб топган амалдорлар бундай бўлажак ворисдан соқит бўлишга ва унинг ўрнига ўз ворисларини тайёрлаш ҳаракатига тушдилар.

Улар ичида биринчи Ворислик Гуруҳи деб ҳеч иккиланмасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги МХХ Гуруҳи
айтиш мумкин. Бу Гуруҳнинг ворисликка номзоди ким бўлишидан қатьий назар унинг имкониятлари бошқалардан кўра анча баланд, бунинг сабаби МХХнинг мамлакатдаги барча ҳокимият тузилмалари устидан ўрнатган қаттиқ назоратидадир.


Иккинчи Ворислик Гуруҳи Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов бошқараётган Гуруҳдир. Бу гуруҳда А.Комилов ўзини номзодини ворисликка қўйиши табиий.

Учинчи Ворислик Гуруҳига президентлик лавозимига катта қизиқиш билдираётган Каримовнинг иккинчи қизи бўлмиш Лола Каримова-Тиллаева Гуруҳидир.

Бу Гуруҳнинг ворисликка вакили сифатида Лоланинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев кўрсатилиши эҳтимоли каттароқ. Бу гуруҳнинг учинчи ўринга чиқишини сабаби уларни МХХнинг генерали Ҳаёт Шарифхўжаев ҳамда бугунги кунда янги ўзбек олигархлари, яьни ҳокимиятдаги алоқалари(ўз мансаблари, қариндош-уруғлари ва таниш билишлари)дан фойдаланиб бойлик орттирган тадбиркорлар  қўллаётганлигида деб қараш мумкин.

Бу Гуруҳ қаршисида яккаланиб қолган Гулноранинг имкониятлари жуда паст. Албатта Гулноранинг ҳам атрофида ўз одамлари бор аммо унинг сўнгги пайтларда айрим ўта кескин ва ўзбек урф одатларига тўғри келмайдиган нотўғри ҳатти ҳаракатлари оқибатида отасининг ғазабига дучор бўлгани кўпчилик амалдорларнинг ўзларини Гулнорадан сал четроққа олишларига сабаб бўлди. Аммо бу вазият тўсатдан ўзгариб қолиши ҳам мумкин, чунки миллиардлаб евро, доллар ва франкларга эга бўлган одамни қўлидан кўп ишлар келиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам ҳозирча Гулнора Каримованинг Гуруҳи Ворисликка Даъвогарлар Гуруҳига талпинаётган бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни ҳам олдинга, 4нчи ўринга ўтказиб юборишига тўғри келди.

Ушбу кунларда Ижроия ҳокимиятининг асосий тизгинлари ўз қўлида тўплаган Р.Азимов Бош вазир Ш.Мирзиёевдан ҳам кўра кучлироқ мавқега эга бўлиб турибди.


Шулар сабаб Ворисликка даъвогарлар Гуруҳининг бешинчи вакили Гулнора Каримова Гуруҳи дейиш мумкин.
=============================================================================================================================================================


Энди ворисликни қўлга киритиш учун парда остида бўлаётган «жанг»ларни асосий курашчиларидан бири Гулноранинг ўз рақибларини енгиш учун ҳеч нарсадан тап тортмаслигини кўрсатувчи айрим маълумотлар билан танишинг. Улар Гулноранинг Твиттеридан олинди.
У Твиттерда асосан икки рақиби, Темур Тиллаев ва Абдулазиз Комиловга қарши ҳужумлар қилиб, уларнинг айрим кирдикорларини фош қилишга уринмоқда(ушбу материал асл ҳолида, русча чоп этилмоқда):

Гулнора Каримова: «Лицемерная, проплаченная, грязная схема против Гульнары Каримовой.
http://www.youtube.com/watch?v=K9KpSTW-Q2M&feature=youtu.be …” партнёрами Тилляевым-Шарифходжаевым ..сложно,когда не свободен душой,холодно,когда поднимается пламя,странно смотреть,когда тлеет любовь, и когда веру сложил на закланье...
Сегодня от МИД РУ в лице Камилова через поставленных сотрудников СНБ были сделаны провокационные запросы в ДипПолицию Женевы о легальности=> законной швейцарской охране в моём доме в Женеве.. неким намёком "Дип характера" о том,скоро ли охрана покинет дом! БЕСПРЕДЕЛ!
Если Камилов умудрился придумать версию о томто подставленный СНБ псевдоправозащитник,незаконно вом пользовавшийся дубликатом ключей,=> в реалии взятых вместе с кодом сигнализации,известным только Денису Макарову-сотруднику СБП как "приглашённого мною,чтобы опозорить фамилию" и фактически посягнуть на,как сформулировали в полицииШвейцарии,"на имущество,относящееся к статусу приоритета в ДипПолиции независимо от того, есть ли дип иммунитет или нет у лица"о вполне понятна НОВАЯ ИНТРИГА НА ПОДРЫВ АВТОРИТЕТА и ИМЕНИ с якобы историей о лже известных картинах.
А где сейчас близкие родственники Камиловарат Бахтияр Камилов,работавший в Швейцарии ещё в первые годы независимости по линии МВЭС?!

Тотого по-тихому уволили в скандале по приобретённому горе зданию для экономического представительства
#uzb в поле среди коров за 5млн. Если помнится об этом знает вся маленькая Швейцария,у Бахтияра Камилова,являвшегося полковником КГБ, долго ещё работали там свои ребята.
А сын министра Камиловааботавший в Газпромбанке, долго отирался в Швейцарии. благодаря своему непрекрытому воровству,потерявший это место. Хотите узнатьто пишет антигосударственные статьи практически на всех новоиспечённых снбшных сайтах:Каримова Алла Бекмухамедовна из бывшего Управления Политического Анализа МИД по личному указу Министра Иностранных Дел Камилова! Она пересылает материалы из Москвысть док-ва!

Как сын министра Камилова-суверенной республики РУ может ИМЕТЬ ГРАЖДАНСТВО РОССИИ?! Это не влияет на безопасность и утечку?! сынКамилова ДАНИЯР имеет РОСССИЙСКИЙ ПАСПОРТлюс он не законно имеет гражданство Узбекистана. О россгражданстве умолчали Президенту???!!!!!»
Источник: Твиттер Г.Каримовой
https://twitter.com/GulnaraKarimova
-------------------------------------------------------------------------------------
---------------------------------------------

Мақолага хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳал қилувчи Х дақиқа онлари яқинлашган сари рақиблар ўртасидаги кураш ҳам борган сари куча
ймоқда. Аммо бу Х дақиқани Ўзбекистонда президентлик сайловлари куни деб тушуниш нотўғри бўлади. Бу кун Ислом Каримовнинг  ворислик масаласи бўйича Махсус бир хуфиёна Йиғилиш ўтказиш учун танлайдиган кунидир.

Ўша куни Каримов ўзининг кучишлатар тузилмалари раҳбарларини, ўзидан кейинги ҳарбий раҳбарни, асосий вазирларни, Олий Мажлис раиси ва унинг  асосий Қўмиталари раисларини чақириб, ёпиқ эшиклар ортида ким унинг вориси бўлишини эълон қилиши мумкин.

Бу йиғилишда бирорта вазир ёки амалдорнинг ворис тайинлаш Конституцияга зид нарса деб эътироз билдирмаслиги аниқ. Чунки бу амалдорларнинг барчаси Каримовнинг ўзига ўхшаб қонунлар ҳамма учун бирдек эмас балки фақат оддий фуқаролар учун ёзилган деб ҳисоблашади. Шу сабабдан улар яна бир марта қонунни бузишдан ҳеч тап тортмайдилар.
Президентликка Ўзбекистон фуқаролари турли туман партиялар орқали кўрсатган номзод эркин сайловлар орқали сайланиши керак деган қонун ушбу ҳукумат вакиллари учун аҳамиятсиз нарсадир.

Шу сабабдан бу мажлис ёпиқ бўлади ва унда қабул қилинган қарорлар ҳеч қачон эълон қилинмайди.
Аммо президентлик сайловлари бошланганда Каримов кўрсатган ворис президентликка номзодлар рўйхатида биринчи ўринда туради. Албатта чет эллик кузатувчилар, ОБСЕ каби ташкилотларнинг шундоқ ҳам шилпиқ кўзларини янада ёпиш учун одат бўлиб қолган демократия ўйини, яьни муқобил номзодлар кўрсатилади ва улар ҳам авваллари бўлганидек, ё Каримовни ўзига, ёки у мақтаган одамга овоз бериш юборишлари аниқ.

Агар биз мамлакатдаги воқеаларни синчковлик билан мунтазам кузатиб борсак, у ҳолда томонлар ўртасидаги тўқнашувлар жараёнида улар бир бирларини камчиликларини ва ҳатто жиноятларини фош қилиш фактларини кўришимиз ва ҳатто ёпиқ эшиклар ортида Каримов ўтказган махфий сўҳбат ҳақида ҳам бирор маълумотга эга бўлишимиз мумкин.

Бу маълумотлар бизга олдиндан тайёрланаётган Ворис Ўйинини тўхтатишга ва Ўзбекистонда қонунга асосан Президентлик сайловларини эркин ўтказилишини таьминлаш учун курашишга кучли замин бўлади. Аммо у кураш ғалабасини таьминлаш учун энг аввало халқнинг фаол вакиллари оппозициядаги сиёсий ҳаракатлар ва партиялар атрофида бирлашишлари лозим.
Шундай ташкилотлардан бири бу Ўзбекистон “Озодлик“ Ҳаракатидир (https://www.facebook.com/groups/590348321037807/ ).

Бу Ҳаракат ундан олдин тузилган ва фаолият олиб борган (“Бирлик” халқ ҳаракати ва Ўзбекистон халқ ҳаракати) ташкилотлар тажрибалари ва хатоларини таҳлил қилиш, улар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик ва янги ҳаракатни замонавий, барча фаол аъзоларининг ташкилот фаолиятида эркин, очиқ ва тенг асосларда қатнашиш ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда олиб бориш принципи асосида тузилган.

Қиссадан ҳисса шундан иборатки, агар Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий фаоллиги ошмаса, агар улар сиёсий муаммоларга бепарво бўлишда давом этаверсалар у  ҳолда Ворис ўйинининг вакиллари ғалаба қилишлари ва мамлакат яна бир неча ўн йиллар янги, Ислом Каримов Тўдаси тайинлаган янги диктатор остида яшашга мажбур бўлажак.

Биз, ўз она юртини севган, унинг эркин ва саодатли ривожланишини истаган барча фуқаролар ҳокимиятнинг бундай навбатдаги жиноятни амалга оширишига йўл қўя олмаймиз ва барча имкоиятларимизни ишга солган ҳолда бу жиноятни олдини олишимиз керак.

2015 йилда Ўзбекистонда бўладиган президентликка сайловлар эркин, очиқ ва барча фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари тўлалигича ҳурмат қилинган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, бу шундай бўлиши учун курашиш барча фаол инсонларнинг асосий мақсади ва муқаддас бурчидир.

 

Ҳазратқул Худойберди

2014.01.10